Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юқори технологияли янги технопарк қурилиши режалаштирилган
Фото: facebook.com/abdusattorov
Тошкентда янги юқори технологияли NAPA технопаркини қуриш режалаштирилган. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг пойтахт тадбиркорлари билан учрашуви давомида бу маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Spot.
«NAPA Team компанияси икки йил давомида юқори технологияли технопарк лойиҳасини ишлаб чиқди, у IT-тадбиркорликнинг ривожланишига ёрдам беради ҳамда IT-мутахассисларни амалиётга ўргатиш учун жой бўлади», - деди лойиҳа муаллифи Умид Абдусатторов.
Хабар қилинишича, пойтахт маъмурияти раҳбарига ғоя ёққан ва тақдимот натижаларига кўра, томонлар муҳокамани давом эттиришга қарор қилди.
Technopark NAPA лойиҳаси исроиллик мутахассислар ёрдамида ишлаб чиқилган. Унга 12 минг квадрат метрлик иншоотлар ажратилиши режалаштирилган.
Илк уч йилда маҳаллий ва хорижий сармоядорлар ҳамда хорижий акселераторлардан 5 млн АҚШ доллари миқдорида сармояларни жалб қилиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026