Жаҳон | 07:31 / 23.07.2018
5810
1 дақиқада ўқилади

Трамп G20 саммитига боради

Фото: EPA-EFE/JIM LO SCALZO

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп «Катта йигирматалик» саммитига ташриф буюради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

G20 навбатдаги саммити Аргентинада 2018 йилнинг 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

«У саммитга ташриф буюради. Мен бу ерга у билан бирга қайтишдан хурсанд бўламан... Биламан, у хорижий мамлакатлар ва ҳукуматлар етакчилари билан самарали мунозараларни жуда кутмоқда», - дея маълум қилган Мнучин «йигирматалик» давлатлари молия вазирлари билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан нега «юмшоқ» муносабатда бўлганини тушунтирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид