Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсди
Марказий банкнинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсди.
24 июлдан бошлаб АҚШ валютаси курси 7789,3 сўмга тенг. Ўтган ҳафта давомида доллар 1,5 сўмга ошди.
Февраль ойидан буён биринчи марта доллар 1 сўмдан ошди - апрель охирида валюта 11 ҳафталик пасайишни тўхтатди ва 0,03 сўмга қимматлашди, шундан сўнг ҳозирга қадар сўмга нисбатан арзонлашиб келди.
Евро ҳам ошди - Европа валютаси 9127,6 сўмни ташкил этади, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,5 сўмга кўп. Россия рубли арзонлашишда давом этиб, 1,7 сўмни йўқотди ва 122,82 сўмга тенг бўлди.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026