Airbnb асосчиларидан бири ниманинг ҳисобига бой?

Яқинда Airbnb таъсисчиларидан бири Жо Геббиа Тим Ферриснинг подкастида ўз тажрибаси, компания ривожланишининг бошланғич даври ва ўзи тадбиркор сифатида амал қилган тамойиллар тўғрисида сўзлаб берди.
Китобни бутунлай ўқимагунча сўнгги бобга диққатни қаратманг.
Машҳур тадбиркорлар тарихи ҳақида эшитганда истаймизми-йўқми фақат компания муваффақиятига эътибор берамиз. Муаммо шундаки, фақат омадга диққатни қаратганда ҳикоянинг ҳақиқатан ҳам қизиқ жойлари – мағлубиятлар, бурилиш онларини назардан қочирамиз. Бунга эътибор бериш лозим. Мукаммаллик фикрига ўралашиб қолманг. Рим ҳам бир кунда барпо этилмаган.
Бир кеча ичида вирусга айланган веб-сайт – дастурчининг ўнинчи марта уриниши меваси. Танишинг жойлашган яхши иш бир неча рад этишлар ва суҳбатга соатлаб тайёрланишнинг натижасидир. Бир онда юз берган муваффақият – афсона.
Яхши ғоялар баҳсларга сабаб бўлади
Агар Airbnb тарихини аввал ҳам эшитган бўлсангиз, компания дарҳол муваффақиятга эришмаганини биласиз. Бу ғояни эшитган одамларнинг ярмига ёқиб қолади ва уни амалга оширишда зудлик билан иштирок этишни истайдилар. Бироқ қолган иккинчи ярмига у аҳмоқона бўлиб туюлади. Ким ҳам ўз уйига нотаниш одамни киритишни истарди?
Бу ҳақиқатан ҳам инновацион ғоялар жуда хавфли бўлишини англатади. У одамни ўйлашга мажбур қилади ва кўплаб баҳсларнинг сабабига айланади.
Кўпинча стартапингизнинг ғоясини дастлабки босқичда айнан шу йўл билан текшириш мумкин.
Иштиёқ бебаҳо
Жо Геббиа ўз ҳикоясида иштиёқни бир неча бор эслади. Агар иштиёқни намойиш этсангиз, одамлар бу қувватдан куч олиб, келажакда сизга ёрдам беришади.
Маҳсулотлар билан ишлаш ҳақида гап кетганида бу айниқса фойдали. Иштиёқ асосчи, яратувчи ва дастурчилар учун муҳим.
Ўйлаб кўринг-а: агар асосчи иштиёқ билан ёнмаса, сиз вақт, пул ва кучни лойиҳага сармоя қилишни истармидингиз? Аёнки, йўқ.
Эски муносабатларни унутманг
Жо Род-Айленд дизайн мактабида унинг кўникма ва шахсиятини тўлдирадиган ҳамкор излагани ҳақида ҳам сўзлаб берди. У суяна оладиган ва биргаликда бирор нима бошлашга тайёр бўлган ҳамкорлар. Алоқаларнинг аҳамияти кўпчиликка аён. Бироқ танишлар орттириш ва муайян мақсад йўлида танишиш – бошқа-бошқа тушунчалар.
Агар бир кун келиб тадбиркор бўлишни истасангиз ва бирор нарсани мустақил равишда яратмоқчи бўлсангиз, одамлар билан танишаётганда буни ёдда тутинг. Бу саёҳатга ким билан чиқишни исташингиз ҳақида ўйлашда давом этинг.
Атрофингизда сизни ўраб турганлардан унумли фойдаланинг
Агар мураккаб вазиятга тушиб қолсангиз, деталлар орасида “йўқолиб қолишдан” аввал ортга бир қадам қўйинг. Ўз атрофингиз, ҳолатларни таҳлил қилинг ва булардан сизга асқотадиганларига назар солинг.
Airbnb мисолида улар Колорадо штатидаги Денверда ўтказилган Демократик миллий қурултойдан сўнг муваффақиятга эришдилар. Чунки у ерда турар-жой билан жиддий муаммо мавжуд эди. Айнан шу тадбир уларга старт учун идеал жойга айланди. Натижада улар матбуотда кенг ёритилиш имконига эга бўлишди, бу эса ривожланиш жараёнини тезлаштирди.
Яна бир мисол: дизайн-мактабида ўқиш даврида Жо бир лойиҳани якунлаши керак эди, бироқ унда маблағ етмади. Натижада у олий ўқув юрти унинг лойиҳасини молиялаштиришига эришди.
Жо Геббиа
Фикрлашнинг бундай турига эришиш осон эмас, бироқ вақт ўтиши билан уни мукаммаллаштириб, фойда олиш мумкин.
Қулайлик зонасидан чиқинг
Жо ҳикояларида умумий жиҳатлар мавжуд. У қулайлик зонасидан чиқишга алоҳида урғу беради.
Ноқулай вазиятларга доимий равишда тушиш орқали қулайлик зонасини кенгайтирамиз. Биз учун аввал имконсиз бўлган омад эшиклари очилади. Фикрлаш тарзини ўзгартириб, ишончга эга бўламиз.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

16:56 / 19.01.2024
«Airbnb эффекти»: йўқ бўлаёзган шаҳар интернет илова сабаб даромад манбаига айланди

22:15 / 23.02.2020
«Ўз шаҳримда бегонадекман». Туристлар кўплигидан Прага ҳам Airbnb'ни чеклаши мумкин

20:37 / 16.02.2020
Рэй тамойиллари: қандай қилиб бир хатони бошқа такрорламаслик мумкин?

12:25 / 09.12.2019