«Ўз шаҳримда бегонадекман». Туристлар кўплигидан Прага ҳам Airbnb'ни чеклаши мумкин
Январда Европанинг 10та шаҳри Еврокомиссияга чақириқ билан чиқиб, тегишли қонунларга ўзгартириш киритишни сўраган эди.

Фото: Jason Najum/Lonely Planet
Прага мэри Зденек Гржиб шаҳарда Airbnb орқали хонадонларни тўлиқ ижарага беришни тақиқлаш таклифи билан чиқди.
The Guardian хабарига кўра, бунда кўзда тутилаётган тақиқ ўзи ҳам шу уйда яшаб, унинг бир ёки бир нечта хонасини сайёҳларга бериб турувчиларга тааллуқли эмас. Мэр бу орқали туристларда уй эгаси ҳам яшаётган хонадоннинг фақат битта хонасини ижарага олиш имконини қолдирмоқчи.
Гржибнинг сўзларига кўра, у Чехия пойтахтини «маҳаллий аҳолига қайтариб», туризмнинг шаҳарга салбий таъсирини камайтириш ниятида.
Унинг фикрича, Airbnb’нинг бу даражада оммалашиб кетгани «шаҳарни ичдан еб битиряпти» ва бир вақтлар Рим империясининг пойтахти бўлган Прагани «катта меҳмонхона»га айлантириб қўйган.
Маълумот учун, Airbnb – Американинг шу номдаги компанияси асос солган платформа бўлиб, у орқали сайёҳлар бутун дунё бўйлаб хусусий уй-жойларни қисқа муддатга ижарага олиши, уй эгалари эса бу ҳақда эълон беришлари мумкин.
«Авваллари фақатгина маълум меъёрлар бўйича меҳмонхоналар қурилишига рухсат бериш орқали туристлар сонини чеклашга эришса бўларди. Ҳозир эса сайёҳлар ижарага олиши мумкин бўлган турар-жойлар сонини назорат қилиш имконсиз. Вазият жиддий нуқтага етиб келди», – деган Прага шаҳар мэри.

1,3 миллион аҳолига эга Прагага 2018 йилда деярли 8 миллион турист келган. Шаҳар инфратузилмаси бундай даражадаги сайёҳлар оқимига бардош беролмаяпти.
Airbnb тобора оммалашиб, сайёҳлар оқими йилдан йилга ошиб боряпти. Илгари сокин бўлган туманлар ҳозир гавжум жойларга айланган.
Прага режалаштириш ва ривожлантириш институтининг ҳисоботига кўра, Airbnb’да ижара учун эълон берилган турар-жойлар сони 2016 йил мартида 5537тани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг май ойида 13 мингдан ортиб кетган.
Маҳаллий аҳоли шовқин ва турар-жойлар нархи ошиб кетаётганидан шикоят қиляпти.
Мэрнинг сўзларига кўра, Прага фуқароси шаҳарда хонадон сотиб олиши учун унга йиллик маошидан 14 баравар кўп маблағ керак бўлади.
«Вазият умумий истеъмол иқтисодиёти ғояси чегарасидан чиқиб кетди. Шаҳар улкан меҳмонхонага айланиб қолди. Уйини ижарага берувчилар шахсий манфаатлари йўлида маҳаллий аҳолининг турмушига путур етказишяпти», – дейди Гржиб.
Европа судининг қарорига асосан, Airbnb каби платформалар кўчмас мулк агентликлари эмас, жамоатчилик учун ахборот сервислари деб ҳисобланади. Бу қарордан сўнг уларнинг фаолиятини назорат қилиш яна ҳам мураккаблашган.
Режиссер ва журналист Аполена Ричликова мэрнинг таклифини қўллаб-қувватлади. У ҳукумат муаммога мана беш йилдирки эътибор бермай келяпти, деб ҳисоблайди.
«Мен Прага марказида яшайман ва ўз шаҳримда ўзимни бегонадек ҳис қиламан. Ва бундай ҳиссиёт биргина менда эмас», – дейди у.
Прага – ҳукумати Airbnb’га қарши бўлган ягона шаҳар эмас. Ўтган ойда Европанинг 10та шаҳри – Амстердам, Барселона, Берлин, Бордо, Брюссель, Краков, Мюнхен, Париж, Валенсия ва Вена шаҳарлари ҳам Европа комиссиясини хизмат кўрсатишга доир қонунларни қайта кўриб чиқишга чақирган эди.
«Қисқа муддатли ижара асосан туристлар учун зарур, лекин у туфайли маҳаллий аҳоли азият чекади», – дейилади уларнинг расмий мурожаатида.
Баъзи шаҳарларда Airbnb ва унинг аналоглари фаолияти чекланган. Амстердамда 2019 йил январидаёқ 30 кундан камроқ муддатга хонадонни тўлиқ ижарага бериш тақиқланган эди.
2018 йилда эса Испаниянинг Пальма шаҳрида Airbnb каби қисқа муддатли ижара хизматларининг деярли барчаси ман этилган, бунга маҳаллий аҳолининг уй-жойлар нархи кескин кўтарилиб кетганидан норозилиги сабаб бўлганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

12:07 / 11.04.2025
Туризм соҳасида янги вазифалар белгиланди. Аввалги топшириқлар ижроси қониқарлими?

16:37 / 09.04.2025
Президент замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

15:48 / 09.04.2025