Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда катта ўзгаришлар
Тошкент вилояти Бекобод туманида "Оила маркази" нинг янги бинога кўчиши муносабати билан очилиш маросими бўлди. Қулай ва шинам шароитда очилган марказ энди хотин-қизлар қўмитаси ва ФХДЁ бўлими билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлашдаги ҳамкорлик ишларини янада кучайтиради.Марказ ёнида "Хонқизи" МЧЖ иш бошлади. Тадбиркор Шоҳида Эрматова раҳбарлигидаги тикувчилик цехида 50 та иш ўрни яратилди. Унга эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлса-да меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар, жиноят содир этиб хотин-қизлар қўмитасининг Кафолат хати билан жазодан озод этилган ва жамоатчилик назоратига олинган 2 нафар қизларни хам бандлиги таьминланди. Бундан ташкари 5 та тил бўйича "Ўқув маркази" ва "Психолог маслаҳатхона" си хам очилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева, Оила илмий амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари Д. Муҳаммедова, вилоят Тадбиркор аёллар уюшмаси раиси М.Қодирхонова иштирок этишди. Бундай фойдали, мақсадли ва савобли ишлар кўламини кенгайтириш ишларини туман раҳбарлари дастуриламал қилиб олишган
Мавзуга оид
15:59 / 15.12.2025
Бекободда ИИБ ходими машинада одам уриб ўлдирди. У жасадни Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
15:26 / 15.11.2025
Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” масъулига нисбатан коррупция иши қўзғатилди
09:53 / 01.11.2025
Бекободда Сирдарёни боғлайдиган янги кўприк ишга тушди
15:32 / 22.07.2025