Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлиги Академиясига қабул тест синовисиз амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 2018/2019 ўқув йили учун кундузги таълим шаклига қабул махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали кириш тест синовларисиз амалга оширилди.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган эди.
Мутахассисларнинг айтишича, янги тизим қатор афзалликларга эга. Яъни, илгарилари тест натижасида ташқи таъсирлар асосида ўзида ҳеч қандай қобилияти бўлмаган, ота-онанинг ҳавойи орзулари қурбонига айланган ўсмир ҳам ички ишлар тизими курсантига айланиши мумкин бўлиб, бундай кадрлар мамлакатнинг тараққиётига тўғаноқ бўлиб келаётган эди. Чунки талабгорнинг ички ҳиссиёти ва қобилиятини тест синовлари орқали аниқлашнинг имкони мавжуд эмас эди. Эндиликда ёшлигидан ички ишлар тизимида ишлаш, эл-юрт ва ватан ҳурматига сазовор бўлишни ўз олдига мақсад қилиб олган ва шунга ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёргарликка эга бўлган ёшларгина қабул имтиҳонларига масъул коммисия аъзолари томонидан саралаб олинди.
Бу йилги қабул жараёни уч босқичли танлов асосида ўтказилди. Биринчи босқич дастлабки танлов бўлиб, жойларда ҳужжатлар, номзодни ўрганиш, унинг ўз касбга лойиқлиги тегишли талаблар асосида ўрганилди. Иккинчи босқичда эса махсус касбий танлов синовлари, яъни тиббий кўрик, психо-физиологик ўрганиш, ёзма иш, жисмоний тайёргарлик ва чет тили имтиҳонлари ўтказилди. Бу босқичда психо-физиологик ўрганиш давомида талабгорнинг шу касбга руҳий жиҳатдан яроқлилиги масаласи ўрганилгани диққатга сазовордир. Фақатгина руҳий жиҳатдан соғлом эмас, аксинча бошқаларга нисбатан руҳий чиниққан ва руҳий устунликка эга бўлган шахсларнинг саралаб олиниши келгусида соҳа ходимларининг халқ билан мулоқот қилиши, мавжуд муаммоларни тезкорлик ва аниқлик билан тўғри ҳал қила олиши имконини янада оширади. Учинчи босқичда абитуриент билан индивидуал суҳбат ўтказилди. Абитуриентларни саралаш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бутун жараён видеотасвирга олинди.
«Мен ва мен каби фарзандининг мувофақиятидан мамнун ота-оналар номидан аниқ айтишим мумкинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясига қабул жараёнлари очиқ ва шаффофлик принциплари асосида олиб борилди. Талабгорлар орасидан энг ихтидорли ва ички ишлар тизимида фаолият олиб боришга муносиб номзодларни саралаб олишга хизмат қилади», деди Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқишга қабул қилинган фарғоналик курсантлар ота-оналар номидан Одилжон Абдумаликов.
Ички ишлар вазирлиги Академиясига янги тизим асосида 633 киши қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
15:41 / 01.02.2026