Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда келин-куёв трактор «белкураги»да ФҲДЁга борди
Гулистон шаҳрида яшовчи Валижон ака қайнисининг “Бир тўй қилингки, ҳали ҳеч кимники бундай дабдабали ўтмаган бўлсин, довруғи Сирдарёнинг нариги қирғоғига ҳам етсин” деган маслаҳатига кўниб, қуда томонга “Қизимни энг сўнгги русумдаги тракторда олиб кетасизлар” деб шарт қўйди, деб ёзади “Халқ сўзи”.
Қайниси томонидан ўйланган тўй сценарийсига кўра, келин–куёв ФҲДЁга бошқалар каби автомобилларда эмас, қурилиш-ободонлаштириш ишларида қўлланиладиган қимматбаҳо техниканинг “белкураги”да йўл олишди.
Аммо, аслида бу воқеа ҳаётда бўлгани йўқ. Гап шундаки, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиб борилаётган кўрсатувнинг навбатдаги сюжетида дабдабали тўй қилиб ном чиқараман, деб бошдан оёғигача қарзга ботганлар ана шундай сатира остига олинди.
Кўрсатув режиссёри Жаҳонгир Эшпўлатовнинг ушбу ижодий топилмаси жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Энг муҳими, мазкур телетомоша юртимизда тўйларни ихчамлаштириш, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка чек қўйиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот–ташвиқот ишларига қўшилган ўзига хос ҳисса бўлди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025
Сирдарё туманида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари муомалага киритилишининг олди олинди
09:36 / 05.12.2025
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
18:54 / 04.12.2025