Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси учун чипта нархлари белгиланди
2019 йилги Токио Олимпиадаси ташкилотчилари чипта нархлари 18 АҚШ долларигача бўлиши мумкинлигини эълон қилишди. Баъзи ўйинларга кириш нархлари 2 минг 20 иена (17.96 АҚШ доллари) деб белгиланган, лекин бу фақат гуруҳ бўлиб кирувчи томошабинлар учун. Индивидуал чипта нархлари 2 минг 500 иена (22.23 АҚШ доллари)дан бошланади.
Барча чипталарнинг ярмидан кўпи 8 минг иена (71.15 АҚШ доллари)дан арзонга сотилади. Энг арзон чипталар футбол, хоккей ва марафон ўйинлари учун сотилади.
Токиодаги нарх-наво Лондон Олимпиадасиники билан баравар. Аммо Рио-2016 ўйинларидан қимматроқ.
Лондон-2012 олимпиадасида очилиш маросими нархлари 2 минг 618 АҚШ доллари (энг қиммат) эди. Атлетикачилар мусобақалари учун нархлар 130 минг иена (156 АҚШ доллари) бўлиши кутилмоқда.
Чипталар 2019 йил баҳорида сотувга қўйилади. Халқаро миқёсда сотиладиган чипта нархларини белгилаш стратегияси ҳали эълон қилинмади.
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021