Ўзбекистон | 10:42 / 24.07.2018
18857
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» раиси ўзгарди

Моҳирхўжа Валиев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

У бунга қадар “US ATI” масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Моҳирхўжа Валиев

Моҳирхўжа Валиев 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).

2014-2017 йилларда - “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда - “AZIA ABM TRANS” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.

2017 йилнинг май ойидан бери “Тошшаҳартрансхизмат” раиси сифатида ишлаб келган Анвар Жўраев қаерга ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид