Трампни танқид қилувчи газета ўз ходимларининг ярмини ишдан ҳайдамоқда
The NY Daily News ҳар кунлик газетаси раҳбарияти янгиликлар бўлими ходимларини оммавий ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Нашр бош муҳаррири Жим Рич ҳам ишдан кетмоқда, деб хабар беради The Associated Press.
Маълумотларга кўра, газета раҳбарияти бундай ўзгаришларга газетани рақамли шаклда ишлайдиган нашрга айлантириш режалари борлиги билан изоҳ берган. Таъкидланишича, газета оммавий ишдан бўшатишлардан кейин жиноятчилик, фуқаролик ҳуқуқлари ва давлат масъулияти каби соҳаларга алоқадор бўлган янгиликларни ёритиш билан шуғулланади.
Ричнинг сўзларига кўра, «демократиядан нафратланувчи» одамлар учун яхши кун келди. Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ушбу газетага эгалик қилувчи Tronc компания раҳбариятидан ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш ҳақида сўраган.
Мавзуга оид
21:45 / 13.12.2023
Сирдарёлик ўқитувчи мактабида ўз ҳисобидан газета нашр қилди
08:28 / 04.11.2023
Суд тизими ходимлари мажбурий обунага тортилмоқда
22:42 / 01.12.2022
«Ихтиёрий» деган тўн кийдирилаётган мажбурий обуна
18:22 / 24.08.2022