Жаҳон | 15:02 / 24.07.2018
2128
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея – Шимолий Корея чегарасида қўриқлаш постлари камайтирилади

Фото: Yahoo

Жанубий Корея мудофаа вазирлиги чегарада ва Шимолий Корея чегарасидаги демилитаризация ҳудудида қўриқлаш пунктларини камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Yonxap ахборот агентлиги хабар берди.

Мудофаа вазирлиги парламентар қўмитага тақдим этган ҳисоботида синов тариқасида қўриқлов постларини камайтиришини айтган.

Ҳукумат демилитаризацион ҳудудни тинчлик маконига айлантиришни хоҳлайди. Шу мақсадда ушбу ташаббус амалга оширилиши кўзда тутилмоқда

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид