Иқтисодиёт | 18:13 / 25.07.2018
6476
1 дақиқада ўқилади

Август ойида Жиззах халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон 2018 йил 29-30 август кунлари Жиззах халқаро инвестицион форумини (Jizzakh International Investment Forum) ўтказади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Биринчи марта «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган мақсад: Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларнинг ишбилармон доиралари ва вакилларини Жиззах вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, хорижий сармоядорлар ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан таништириш.

Икки кунлик инвестицион форумнинг ўтказилиши дастурида бизнес-форум, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси, B2B музокараларни ўтказиш, минтақадаги саноат корхоналарига ташриф буюриш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид