Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги теракт қурбонлари сони 100 нафарга етди
Суриянинг Ас-Сувайда шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари сони 100 нафарга етган, камида 176 киши жароҳатланган.
Охирги хабарларда қурбонлар сони 50 нафар экани, 78 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилгани айтилганди.
Чоршанба куни эрталаб террорчи худкушлар гуруҳи Ас-Сувайда шаҳрида ҳужум уюштирди. Улардан бири сабзавот бозорида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, бир жангари ўзини портлатди, яна бир жангарини маҳаллий аҳоли вакиллари тутиб олишди, икки жангари махсус хизматлар вакиллари томонидан отиб ташланди.
ИШИД жангарилари Ас-Сувайда вилояти шарқидаги бир неча қишлоққа ҳам ҳужум қилишган, аммо маҳаллий аҳоли ва армия қаршилигига учраб чекинган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026