Жаҳон | 16:22 / 25.07.2018
3578
1 дақиқада ўқилади

Twitter Илон Маск номи остида рўйхатдан ўтишни тақиқлади

Фото: Getty Images

Twitter платформаси яқинда ўз номини «Илон Маск» этиб ўзгартирган барча аккаунтларни блоклай бошлади. Бу ҳақда The Verge хабар қилмоқда.

Бундай чора гўёки ўз биткоинларини текин тарқатаётган миллиардер номидан фойдаланаётган фирибгарлар билан кураш доирасида қабул қилинди. Бундай аккаунтларга Маск номи берилган ва улар асл саҳифага жуда ўхшашдир.

Агарда аккаунт эгаси бир қанча муддат давомида Маск бўлишни истаб қолса, унинг Twitter’даги саҳифаси блокланади, почта манзилига эса шахсни тасдиқлаш илтимоси бўлган хабар келади. Саҳифа керакли маълумотлар тақдим этилгач, қайта очилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид