Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга яшил йўлак орқали дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
Амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Аммо айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан учувчисиз учиш аппаратларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Яқинда Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари «Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро О.Р.га тегишли бўлган юкларни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида шу каби қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, ва декларацияланмаган «Preo RQ77 Smart drone» русумли учувчисиз учиш аппаратини Ўзбекистонга «яшил» йўлак орқали яширинча олиб кирмоқчи бўлган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026