23:48 / 26.07.2018
4988

БМТ бюджет дефицитини бошдан кечирмоқда

Фото: REUTERS/Juan Carlos

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб бораётгани юзасидан барча ходимларини огоҳлантирди. 

Reuters танишиб чиққан хатда, Бош котиб ташкилотга аъзо давлатларни имкон қадар тезкорлик билан БМТ олдидаги молиявий мажбуриятини бажаришга чақирган.

Маълум қилинишича, БМТ айни пайтда 139 миллион доллар бюджет дефицитини бошдан кечирмоқда ва «юзага келган вазият йил бошида пайдо бўлмаган».

Расмий хабарга кўра, ташкилот бюджетини шакллантиришда иштирок этувчи 193та аъзо давлатлардан фақат 112таси ўз мажбуриятини бажарган. БМТ харажатларининг 22 фоизини қоплаб берадиган АҚШ эса бюджет даврини важ қилиб кўрсатиб, тўловларни кейинроқ бажаришини билдирмоқда. ​

Top