Жаҳон | 09:53 / 26.07.2018
5400
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ АҚШдан суюлтирилган газ импортини кескин оширади

Фото: ТАСС/ Александр Семенов

Европа иттифоқи АҚШдан суюлтирилган табиий газ импортини оширишни режалаштирмоқда, бу энергия таъминотини диверсификация қилиш мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг қўшма баёнотида айтилган.

Баёнот Трамп ва Юнкернинг музокаралари якуни бўйича эълон қилинди.

«Европа иттифоқи Қўшма Штатлардан кўпроқ суюлтирилган табиий газни импорт қилмоқчи. Бу энергия етказиб беришни диверсификация қилиш учун амалга оширилади», - дейилади баёнотда.

Ҳозирги вақтда ЕИга суюлтирилган табиий газни кўпроқ Россия етказиб беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид