Спорт | 12:04 / 26.07.2018
10659
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор Нурмагомедовнинг автобусига ҳужум қилиш иши бўйича келишувга боради

Фото: youtube.com

Аралаш яккакурашлар бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг автобусига ҳужум бўйича иш юзасидан тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.

USA Today хабарига кўра, ирландиялик рўй берган ҳодисада ўз айбини тан олган ва прокурор билан келишишга рози бўлган. Буларнинг бари у қамалмаслиги учун қилинади.

Таъкидланишича, иш бўйича эшитувлар 26 июль куни бўлиб ўтади. Кутилишича, Макгрегордан иккита айблов ҳукми олиб ташланади. Шунингдек, спортчи автобус компанияси ва жангчининг хатти-ҳаракатидан жабр кўрган барчага товон пули тўлаб беради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид