Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қизил денгиз орқали нефть ташувини тўхтатди
Фото: SPA
Дунёдаги энг катта нефть экспортёри ҳисобланган Саудия Арабистони 26 июль куни нефть ташувини Қизил денгиздаги Боб ал-Мандиб орқали амалга оширмай туришини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазири Холид ал-Фалиҳ маълумот тарқатган.
«Саудия Арабистони Боб ал-Мандиб орқали ўтувчи барча нефть ташувини номаълум муддатгача бекор қилади. Боб ал-Мандибдаги вазият аниқлаштириб, ҳудуд хавфсиз бўлишини кутамиз», дейилади вазирнинг баёнотида.
Ямандаги ҳусийлар ҳаракати аъзолари ҳужум қилган, деб кўрилаётган иккита нефть ташувчи катта танкерлар айнан Саудия Арабистонга тегишли эди.
Айни пайтда Яманда Саудия қироллиги оиласи томонидан қўллаб-қувватланаётган коалиция асосан шиалардан ташкил топган ҳусийлар гуруҳи билан уч йилдан буён курашиб келмоқда.
Сувайш канали орқали Европага етказиб бериладиган нефть фуқаролар уруши гирдобида қолган Яманнинг қирғоқларидан олиб ўтилади. Саудия Арабистони ушбу вазиятда минтақавий рақиби Эронни айблайди. Бироқ, бу доим инкор этиб келинган.
Мавзуга оид
07:26 / 28.02.2026
Ар-Риёдда 2 кмлик Rise Tower: сайёрадаги энг баланд бино қурилади
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
22:53 / 27.01.2026