Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла пул бирлигидаги бешта нолдан воз кечмоқчи
Фото: Miraflores Palace/Handout via REUTERS
Қийин иқтисодий муаммолар исканжасида қолаётган Венесуэла президенти Николас Мадуро тез орада иқтисодий ривожланиш дастурини ишга тушириши ҳақида гапирмоқда. Тиббий дармон ва овқат етишмаслиги, гиперинфляцияни бошдан кечираётган Жанубий Америка миллати учун бу қандай дастур бўлиши номаълум.
Ҳозирча ошкор этилган янгилик шуки, миллий валюта бирлиги - боливарни катта инфляцион жарликдан қутқариб қолиш учун муомаладаги пуллардан сўнгги бешта рақамларни (барчаси ноль) олиб ташлаш таклиф этилмоқда.
Мадуронинг айтишича, 3та ноль ўрнига 5тасини олиб ташлаш, кутилган инфляция даражасини бир маромда жиловлашга ёрдам беради.
Шунингдек, Николас Мадуро петро деб номланган криптовалютани ҳам муомалага чиқаришни режалаштираётганини айтди. Аммо, бу ҳақда батафсил тўхтаб ўтилмади.
«Монетар ислоҳотлар жорий йилнинг 20 август кунидан бошланади», дейди Мадуро маҳаллий телеканаллар орқали жонли эфирга узатилган мурожаатномасида.
Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, Венесуэладаги гиперинфляция йил якунига қадар 7 хонали рақамга яқинлашиб қолади. Шундай инфляция тарихда фақат Зимбабве ва Германияда кузатилганди.
Мавзуга оид
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
18:09 / 29.04.2026