Жаҳон | 09:33 / 27.07.2018
5437
1 дақиқада ўқилади

Адвокат: «Trump Tower'даги руслар билан учрашувдан Дональднинг хабари бўлган» 

АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ шахсий адвокати Майкл Коэн 2016 йили юз берган Trump Tower'даги руслар билан учрашувдан Дональднинг хабари бўлгани ҳақида гапириб берди, деб хабар тарқатмоқда CNN.

Бу ҳақда CNN'га исми сир қолиш шарти билан маълумотларни етказган манбанинг таъкидлашича, Коэн Роберт Мюллер олиб бораётган тергов ҳаракатларида фаол бўлишни билдириб, ўзига маълум воқеаларни айтиб беришини билдирган. 

«Унга ишониб бўлмайди. Агар улар Коэнга ишонишса, барча ишлари барбод бўлади», дейди президентнинг амалдаги ҳуқуқшуноси Руди Гилайни.

Ҳозирча ҳеч ким Коэннинг сўзларини тасдиқлай олмади, адвокатнинг ўзи ҳам изоҳ беришдан тийилмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид