Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада яқинлашиб келаётган фалокат белгилари топилди
Ирвайнедаги Калифорния университети олимлари Шарқий Антарктидада катта музликлар, жумладан, Тоттент музлиги ва Москва университети музлигининг ҳажми анча камайганини аниқлашди. Улардаги сувлар назарий жиҳатдан денгиз сатҳини беш метрга кўтариш учун етарли. Бу ҳақда Phys.org сайтида эълон қилинган матбуот учун хабарномада айтилади.
Тадқиқотчилар GRACE миссияси вакили (Gravity Recovery And Climate Experiment) доирасида НАСА сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган маълумотларни таҳлил қилиб, музликлар кўрпасидаги ўзгаришларни баҳолашди. Улар муз йиғиш ва уни сарфлаш тезлиги ўртасидаги нисбатларни ҳисобга олувчи, шунингдек, Operation IceBridge мониторингини иқлим моделлари натижалари билан бирлаштирдилар.
Гляциологларнинг баҳолашича, 2002 йилнинг апрель ойидан 2016 йилнинг сентябрь ойига қадар бўлган муддатда ҳар икки музлик 18,5 миллиард тонна музлатилган сувни йўқотган. Бу денгиз сатҳи 0,7 миллиметрга оширилишига тенгдир.
Антарктиданинг шарқий қисми бошқа музликлардан кўра глобал иқлим ўзгаришига нисбатан камроқ таъсирга эга деб ҳисобланган бўлса-да, океандаги иссиқлик миқдорининг ошиши музликлар эришини тезлашиб кетишига туртки беради.
Мавзуга оид
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
18:08 / 28.10.2025
Тожикистонда Исмоил Сомоний музлигининг катта қисми узилди
21:22 / 04.10.2025