Жаҳон | 02:21 / 27.07.2018
30542
1 дақиқада ўқилади

Эрон генерали Дональд Трампга: «Урушни бошласанг, биз уни якунлаймиз»

Фото: Reuters

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси олий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний АҚШ президентининг Теҳронга йўналтираётган ҳар қандай таҳдидини ўзига билдиришини айтмоқда. 

Reuters хабарига кўра, генерал Сулаймоний Дональд Трампнинг таҳдидларига жавоб бериш Эрон президентининг вазифаси эмаслигини билдирган. 

 «Аскар сифатида сенинг таҳдидларингга жавоб бериш - менинг зиммамдаги масъулият. Агар таҳдид қилувчи оҳангда мурожаатинг бўлса, менга гапир, президентимизга эмас», деб генералнинг сўзларидан келтиради Тасним агентлиги.

Сулаймонийнинг сўзлари Эрон раҳбарияти номига тинимсиз йўлланаётган таҳдидларга қарши билдирилган. 

«Биз сен хаёлингга ҳам келтирмаган яқинликда турибмиз. Кел, биз тайёрмиз. Агар урушни бошласанг, биз уни якунлаймиз», деган генерал. 

Мавзуга оид