Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти уруш бошланганидан буён илк бор миллатга мурожаат қилди
“Душманларимизнинг базалари ва имкониятларини йўқ қилган ҳолда уларни умидсизликка туширамиз. Душманларимиз режалари қаршисида бирлашишимиз керак”, деди у.
“Муваққат кенгаш ўз ишини бошлади ва қатъият билан азиз имомимиз Хоминаий йўлидан боришда давом этади”, деди Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат телерадиокомпанияси орқали миллатга қилган мурожаатида.
У шунингдек, Эрон бу тажовузларни жавобсиз қолдирмаслигини айтди.
“Душманларимизнинг базалари ва имкониятларини йўқ қилган ҳолда уларни умидсизликка туширамиз. Душманларимиз режалари қаршисида бирлашишимиз керак”, деди у.
Аввалроқ Пизишкиённинг телеграм-каналида унинг баёноти эълон қилинганди.
"Эрон Ислом Республикасининг олий сиёсий етакчиси ва шиа олами етук раҳбарининг ўлдирилиши ёвуз америка-сионист иттифоқининг мусулмонларга, айниқса, бутун дунёдаги шиаларга нисбатан очиқчасига уруш эълон қилиши ҳисобланади", - дейилганди баёнотда.
28 феврал куни Исроил ва АҚШ Эронга зарбалар берганидан сўнг Reuters билан суҳбатлашган исроиллик расмий зарбалар чоғида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаий ва президент Масъуд Пизишкиён нишонга олинганини айтганди.
Мавзуга оид
16:47
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
10:17 / 01.06.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
07:47 / 01.06.2026