Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Обод маҳалла» жамғармалари маблағлари нималарга сарфланади?
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, «Обод маҳалла» дастурида шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш назарда тутилган бўлиб, Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПФ–5467-сон Фармони ва Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3812-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.
Norma’нинг ёзишича, ишларни молиялаштириш мақсадида пойтахт ва ҳар бир минтақа ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган «Обод маҳалла» жамғармалари ташкил этилади. Қабул қилинган ҳужжатда уларнинг маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди:

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағларини бошқа мақсадларга йўналтиришга йўл қўйилмайди. Жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича смета тегишли ҳоким бошчилигидаги Кенгаш томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига секторлар раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киради. Тегишли ҳокимликларнинг бухгалтерия хизматлари эса жамғармаларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжат 25.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025