Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 3500та автобусга GPS қурилмалари ўрнатилади
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги биносида агентликнинг 2018 йил январь-июнь ойлари иш якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил якунига қадар Агентликнинг марказий аппаратида Ягона диспетчерлик маркази ва вилоят марказларида ҳудудий диспетчерлик пультлари ишга туширилади. Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказларида 3500та автобусга масофадан туриб назорат қилиш мақсадида GPS қурилмалари ўрнатилади. Мазкур лойиҳа доирасида 5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.
«Умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ягона автоматлаштирилган тўлаш тизимини жорий этиш» юзасидан дастурий маҳсулотни ишлаб чиқишга техник топшириқ тайёрлаш бўйича «UNICON.UZ» ДУК ташкилоти билан шартнома тузилди.
Мавзуга оид
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
08:42 / 14.03.2026
Автобуслар учун махсус йўлаклар тўсиқлар билан ажратилади
12:25 / 21.02.2026
Автобусда ёш болага жинсий тегажоғлик қилган педофил 6 йилга қамалди
17:39 / 12.11.2025