Ўзбекистонлик абитуриентлар Россия олий таълим муассасаларини кўпроқ танлашмоқда
Хорижий таълимни Россия олий ўқув юртларига қабул қилиш мақсадида тасдиқлаш жараёни учун аризалар сони ўсди. Бу таълим ва фан соҳасидаги назорат бўйича Федерал хизмат томонидан қайд этилди, деб хабар беради Рособрнадзор.
Фақатгина 2018 йил июлида аризалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 17 фоизга ўсди ва 3 мингдан зиёд мурожаатларни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўқишни ёки ишлашни истаган исталган шахс хорижий таълимини ёки малакасини тасдиқлаши керак.
«Хорижий таълимни тан олиш учун бизга ўзаро тан олиш тўғрисида келишув бўлмаган мамлакатлардан бўлган абитуриентлар мурожаат қилади. Бундай келишувлар мавжуд мамлакатларга нисбатан амалиёт бошқача: кирувчилар бевосита таълим муассасаларига борадилар, у ерда уларни халқаро хизмат ёки битирув комиссиялари мутахассислари кутиб олади. Улар келишувда назарда тутилган чет эл дипломларини баҳолашлари мумкин», - дея таъкидлаб ўтди Бош экспертиза маркази директори Вера Скоробогатова.
Абитуриентлар кўпчилиги мурожаат қилган асосий мамлакатлар: Ўзбекистон, Эрон, Миср, Ироқ, Марокаш, Саудия Арабистони, Тунис.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
21:00 / 07.10.2024