Жаҳон | 11:44 / 28.07.2018
7818
1 дақиқада ўқилади
Араб коалицияси Яман пойтахти аэропорти ва авиабазасига зарбалар берди
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Сана шаҳри шимолидаги халқаро аэропорт ва авиабазага олтита зарба берди, дея хабар беради РИА Новости Санадаги Мудофаа вазирлигидаги манбага асосланиб.
«Коалиция авиацияси пойтахтнинг шимолий қисмида жойлашган Ад-Дилми авиабазаси ва Сана халқаро аэропортига олти марта кетма-кет зарба берди», - дея маълум қилган манба.
Унинг қўшимча қилишича, ҳаводан туриб бомбардимон қилиш коалиция ҳарбий-ҳаво кучларининг бошқа кўп сонли зарбалари фонида юз беряпти. Сўнгги бир неча соат ичида Ҳодайда, Ҳажжа, Амрон, Саад ва Райм вилоятларига 50га яқин зарбалар берилган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
09:25 / 11.11.2024