Футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ таркибига нега ўзгариш киритилаётганига изоҳ берилди
26 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркибини эълон қилган эди. Бироқ, орадан 1 кун ўтгач, 27 июль куни ЎФА сайти бу хабарни ўчириб ташлади ва терма жамоа якуний таркиби сўнгги йиғиндан кейин «алоҳида эълон қилиниши» ҳақида ёзди.
Осиё ўйинлари олдидан Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманида Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев бу масалага ойдинлик киритди.
«ЎФА таркибни янада кучайтириш мақсадида легионер футболчиларни ҳам жалб қилмоқчи. Жумладан – Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров... Таркиб эълон қилиниши шу сабабдан кечиктирилди. Вьетнамда якунловчи турнир бор. Ўша турнирдан сўнг якуний рўйхатни тақдим этамиз, дейишган.
Аккредитация масаласида ҳам ташкилий қўмита билан ишлаяпмиз. Футболчиларнинг клублари билан ҳам келишувга эришилиши керак. Чунки ФИФА кунларига тўғри келмайди. Клублар розилик берган тақдирда битта ёки иккита ўзгариш бўлиши мумкин. Лекин таркибнинг 95 фоизи аниқ бўлиб улгурган», - деди Имомхўжаев.
Мавзуга оид
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
19:52 / 05.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Боксдаги олтинлар ва уч карра совриндор бўлган Ассакалов
20:15 / 04.10.2023