08:15 / 28.07.2018
39785

ХХI асрдаги энг узоқ давом этувчи Ой тутилиши якунига етди

27 июлдан 28 июлга ўтар кечаси XXI асрда энг узоқ давом этиши айтилган Ойнинг тўлиқ тутилиши бўлиб ўтди.

Ой тутилиши 27 июлда Тошкент вақти билан соат 23.24да бошланди. Унинг тўлиқ фазаси соат 00.30дан 2.13гача давом этди. XXI асрда ҳаммаси бўлиб 225 та Ой тутилиши бўлади, ундан 85 таси тўлиқ тутилиш билан кечади. Шундан фақат 6 та Ой тутилиши 3 соатдан кўпроқ давом этади. Жорий Ой тутилиши 4 соатга яқин давом этди.

Ой тутилиши Ойнинг апогейга (Ердан максимал узоқ нуқта) яқин бўлгани сабабли бунчалик узоқ давом этди ва Ой Ернинг соясидан анча кичик бўлди. Ой Ер соясининг шимолий қисмига чўмиб, унинг маркази орқали ўтди. Ер сояси Ойнинг кўринувчи қисмини тўлиқ қоплагани сабабли, у тўқ қизил рангга кирди.

Бу гал Ойнинг тўлиқ тутилиши яна бир астрономик ҳодиса – Марснинг Қуёшга буюк қарши туриши билан бирга кечди. Қизил сайёра Ерга максимал масофага яқинлашди ва тунги осмонда ёрқинликда Юпитерни ортда қолдирди. Шу тариқа, Марс Қуёш, Ой ва Зуҳродан кейин осмондаги энг ёрқин жисм бўлди. Марснинг кейинги буюк қарши туриши 17 йилдан кейин – 2035 йил 15 сентябрда бўлиши кутилмоқда.

Top