Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда Япония билан музокаралар бўйича махсус гуруҳ тузилган
Фото: AP
КХДР ҳукумати Япония билан музокаралар олиб бориш масаласи бўйича махсус гуруҳ тузди, дея хабар беради «Киодо» дипломатик доиралардаги манбаларга асосланиб.
Нашр маълумотларига кўра, гуруҳ Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг саммити бўлиб ўтган апрель ойи, ҳамда АҚШ ва КХДР раҳбарларининг учрашуви ўтказилган 12 июнь санаси орасидаги даврда ташкил этилган.
Ҳозирги вақтда гуруҳни ким бошқараётгани номаълум, бироқ КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раисининг ўринбосари Ким Ёнг Чхоль бу лавозимни эгаллаган бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Россияга КХДР бўйича чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
20:18 / 11.05.2026