10:52 / 28.07.2018
14996

Нурмагомедов Макгрегорга мағлуб бўлиши мумкинлиги ҳақида: «Бу имконсиз, ошна»

Фото: http://allboxing.ru

Аралаш жанг санъатлари йўналиши бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ишқибозлар билан мулоқот давомида ирландиялик Конор Макгрегорга қарши баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради allboxing.ru.

Россияликнинг таъкидлашича, бу учрашувдаги ўз мағлубиятини «имконсиз» деб ҳисоблайди.

«Бу имконсиз, ошна. Умуман нореал. Агар битта тейкдаунни амалга оширишга уриниб кўрсам ва у нисбатан яхши ҳимояланса, унда яна 100 марта уринаман. У нима қилади? У жуда эпчил эмас, кураша олмайди, грепплинги йўқ. Чарчаганида, руҳият кучига таяна олмайди. Кейин нима бўлади? Унинг чап қўли жуда яхши ҳолатда. Мен бунга қўшиламан. Лекин у нима қила олади?», - деди Нурмагомедов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов МБАга ўтиб кетиш билан таҳдид қилганди.

Top