Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада «Ёшлар - келажагимиз» давлат дастури доирасида нималар қилиняпти?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман ҳокимлигида 22 нафардан иборат штаб аъзолари, уйма-уй юриш 10та ишчи гуруҳи ташкил этилган. Мазкур ишчи гуруҳида 200 дан ортиқ аъзолар мавжуд.
Шу билан бирга, дастур доирасида тумандаги 14-30 ёшдаги барча фуқаролар ўрганиб чиқилди. Уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ-чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 80 нафар ёшларга дастур доирасида имтиёзли 7 фоизлик кредитлар ажратилиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Доимий иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш чоралари кўриляпти.
Ҳокимликдан билдиришларича, туманда 2018 йил якунига қадар 1та коворкинг маркази, 4та ёшлар меҳнат гузарлари ишга туширилиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
20:51 / 25.01.2026
Зангиотада носоз филтрдан фойдаланаётган иссиқхоналарга чора кўрилди
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
14:21 / 06.11.2025