Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккейн Трампга НАТОдан чиқишни тақиқлаб қўйиш таклифини берди
Сенатор Жон Маккейн Қўшма Штатларнинг НАТОдан чиқарилишини АҚШ президенти Дональд Трампга қонунчилик билан тақиқлаб қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда T-online хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, Маккейн АҚШ сенатига кўриб чиқиш учун қонун лойиҳасини тақдим этди. Унда Қўшма Штатлар НАТОни мамлакат конгресси розилигисиз тарк эта олмаслиги белгилаб қўйилган.
Қайд этилишича, Маккейн Трамп АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари билан «ёмон муносабатда» бўлди, деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, сенаторнинг ишонч билдиришича, айнан НАТО АҚШни муваффақиятли ва хавфсиз мамлакатга айлантирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп НАТО аъзолари орасида «бир ёки иккита диктатор»ни топганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:46 / 10.07.2026