Ўзбекистонда илк бор вертолётда саёҳат!
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси ва Ulysse Tour сайёҳлик фирмаси ҳамюртларимизга янги саёҳат турини таклиф қилади.
Энди сиз юртимизнинг энг сўлим гўшаларига вертолётда парвоз қилишингиз мумкин! Бундай саёҳат сизга юртимиз жамолини фазодан томоша қилиш имкониятини беради. Ишонинг, бундай таассуротларни саёҳатнинг бошқа турларидан орттиролмайсиз!
Ulysse Tour сайёҳлик фирмаси учта йўналиш бўйича тур таклиф қилади:
- Ихнач кўлига (2400 м баландликда, Тошкент вилояти);
- Арашан кўлига (2700 м баландликда, Наманган вилояти);
- Кўксу дарёсига (1700 м баландликда, Тошкент вилояти).
Парвозлар Тошкент-3 аэропортидан амалга оширилади ва шу ерда тугайди (Кўксудан ташқари).
Арашан ва Ихначга вертолёт соат 10:00да учиб кетади, у ердан соат 16:00да Тошкентга қайтиб келади.
Кўксуга саёҳат икки хил услубда амалга оширилади.
Биринчи гуруҳ учун Кўксуга саёҳат соат 09:00да бошланади. Соат 12:00да саёҳатчилар Чорбоғга (Пирамидалар) олиб келинади ва шу ерда қолдирилади ва у ердан соат 17:00да автобусда Тошкентга қайтиб келинади.
Иккинчи гуруҳ эса Тошкентдан Чорбоғга автобусда олиб борилади ва у ердан вертолётда Кўксу дарёсига олиб кетилади. Кечқурун эса Тошкентга вертолётда қайтилади.
Ҳозирда Ихначкўлга 3 август куни, Арашан кўлига 5 август ва Кўксу дарёсига 12 август кунига гуруҳлар йиғилмокда.Тур ўз ичига нималарни олади?
- Вертолётда учиш;
- Профессионал йўлбошловчи ва унинг бошчилигида сайр;
- Пикник (фақат Арашан ва Ихнач турларида);
- Қўриқхона ҳудудига кириш учун тўланадиган ҳақ;
- Тиббий суғурта.
Маълумот учун:
+998971553030
+998711501060
Telegram: t.me/helinature
Сайт: ulyssetour.com
Facebook: www.facebook.com/ulyssetour
Instagram: www.instagram.com/ulyssetour
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди
19:55 / 07.11.2019