Жамият | 08:33 / 30.07.2018
10395
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда юз берган ЙТҲ оқибатида 9 киши касалхонага ётқизилди

Иллюстратив фото/bashinform.ru

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 28 июль куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи Ҳ.Т. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 978-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу йўналишда, олдинда ҳаракатланаётган Ш.Л. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасининг орқасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Натижада “Нексия” автомашинаси мотор қисмида ёнғин содир бўлиб, автомашина тўлиқ ёниб кетган. Унда “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва 7 нафар йўловчи ҳамда “Дамас” автомашина ҳайдовчиси Ш.Л. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид