Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия президенти мигрантларни қуллар деб атади
Италияга келаётган муҳожирлар кўп ҳолатларда одам савдоси билан шуғулланувчилар қурбонига айланмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Сержо Маттарелла маълум қилди. У фуқароларни бу муаммодан «воз кечмасликка» чақирди. Унинг сўзлари The Local томонидан келтирилган.
«Қуллик - инсониятнинг энг катта шармандалигидир», - деди у. Президентнинг таъкидлашича, миграция - одам савдосининг ривожланиши учун самарали замин.
«Уруш ва қашшоқлик болаларидан одам савдоси билан шуғулланувчилар фойдаланмоқда, улар келажакдаги азоб-уқубатлар йўлига юборилмоқда: меҳнатдан фойдаланиш, ноқонуний қабул қилиб олиш, ички органлар савдоси, жиноий гуруҳларга ёллаш ва жинсий қуллик», - дея маълум қилди Маттарелла.
Италия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, одам савдоси - қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдосидан кейин жиноий ташкилотларнинг асосий даромадларидан бири. Халқаро меҳнат ташкилоти бутун дунёда 40 миллиондан ортиқ қул борлигини ҳисоблаб чиқди. Одам савдоси билан шуғулланаётганларнинг ҳар тўртинчи қурбони - ёш бола, дея ёзади газета.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026