Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 39 нафар экстремист умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Фото: AP
Мисрнинг Асйут вилояти суди мамлакатда тақиқланган «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг 39 аъзосини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Улар Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг, одамларни зўравонлик тадбирларида иштирок этишга даъват қилганликда айбдор деб топилишди, деб хабар беради «Йавм7» портали.
Айни пайтда «Мусулмон биродарлар» гуруҳининг деярли барча етакчилари қамоққа олинган. Улар давлат устунларини йўқ қилишга уриниш ва Қоҳиранинг Робиа ал-Адавия даҳасидаги намойишчилар тарқатиб юборилгач, мамлакатда тартибсизликларни вужудга келтиришга уринишда айбдор деб топилганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йили президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилгач, «Мусулмон биродарлар» ҳаракати Робиа ал-Адавия майдонида кўп кунлик намойиш уюштирганди. Шундан сўнг, Миср хавфсизлик кучлари барча намойишчиларни куч ишлатиб, тарқатиб юборганди.
Мавзуга оид
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
23:19 / 16.02.2026
Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун ҳеч ким жазоланмайди
19:17 / 15.02.2026