Жаҳон | 19:15 / 31.07.2018
9990
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ҳокимият нима экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Нурсултон Назарбоев ҳокимият нима экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берган.
 
"Бир сўз билан айтганда, менинг ўйлашимча, оғир нарса. Менга қадар ҳам донишмандлар ҳокимият нима эканига оид саволга жавоб беришган. Ҳокимият ёвуз нарса экани, пуллар ҳам одамга бахт бермаслиги, шунинг учун бундан озод бўлиш лозимлиги, оддий инсон ҳаётида бахт борлиги ҳақида гапиришган. 

Раҳбар бўлган, ҳокимиятни ушлаб турган бизлар бошқача ўйлашимиз керак, шунинг учун мен буни қатор позициялар билан ифодалаган бўлардим. Ҳокимият - биринчи навбатда масъулият. Лавозим қанча юқори бўлса, масъулият ҳам шунча кўп бўлади", - дея айтиб ўтди Қозоғистон раҳбари.

 

 

Мавзуга оид