Жаҳон | 08:44 / 31.07.2018
4347
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Шимолий Кореяда қурол ишлаб чиқарувчи янги заводлар қурилмоқда

АҚШ разведкачи сунъий йўлдоши Шимолий Кореяда илк қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқаришда фойдаланилган заводда шубҳали ҳаракатларни кузатган. АҚШ расмийси Пхеньянни ядро дастуридан тўлиқ воз кечиши ҳақида гапира туриб, шу ҳақда маълум қилган.

 Reuters мухбири билан суҳбатлашган разведка ходимининг маълумотига кўра, Санумдонг атрофида транспорт ҳаракати, заводга кириб чиқаётган кишилар кузатилган. 

Фото:  Planet Labs Inc/Handout via REUTERS

Washington Post чоп этган мақолада таъкидланишича, Шимолий Корея суюқ ёқилғи билан кучга кирадиган қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқаришга ихтисослашган иккита янги заводни қуришга киришган.

АҚШ Разведка маълумотига кўра, транспорт ҳаракатлари шимолликларнинг ракетани жойидан силжитганига ишора қилади.​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид