Тожикистонда сайёҳларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
Тожикистонда хорижлик сайёҳларга қилинган ҳужум учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди, деб хабар берди экстремистларнинг ахборот фаоллигини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи SITE Intelligence Group компанияси.
Аввалроқ Тожикистон ИИВ матбуот хизмати Хатлон вилоятининг Данғара туманида автомобиль бостириб бориши натижасида мамлакатда велосипедда сайр қилиб юрган тўрт нафар хорижлик: икки нафар АҚШлик ҳамда Нидерландия ва швейцариялик фуқаро ҳалок бўлганини билдирганди. Яна уч сайёҳ жароҳатланган.
Душанба куни сайёҳларга ҳужум қилишда иштирок этган уч нафар жиноятчи йўқ қилинган. Ҳужумга алоқадорликда гумонланиб яна бир неча киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024