Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос келувчи илк тоғ-чанғи курорти очилади
Ўзбекистонда биринчи жаҳон андозаларига мос келувчи «Amirsoy» тоғ-чанғи курорти декабрь ойида илк меҳмонларни қабул қилади. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов KUN.UZ'га шу ҳақида маълум қилди.
«Amirsoy» тоғ-чанғи курорти Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 900 га майдонни эгаллаб, турли мураккабликдаги тоғ-чанғи қорли трассалари тармоғини яратишни кўзда тутмоқда. Трассаларнинг умумий узунлиги 21,3 км бўлиб, шунингдек 7 осма дор йўли (канат), сноуборд парки, спорт мактаби ва бошқа курорт инфратузилмаси яратилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион евродан ортиқни ташкил қилмоқда.
Жорий йилнинг декабрь ойида эксплуатацияга топширилиши режалаштирилаётган биринчи босқич 3 км'дан ортиқ икки осма дор йўли, умумий узунлиги 12,3 км'га тенг 13 тоғ-чанғи трассаси, икки сунъий кўл, вертолёт майдони, сунъий қор ҳосил қилувчи тизимлар, қишки тюбинг, 21 тузилмадан иборат шаҳарча, икки ресторан, инструкторлик мактаби, тоғ-чанғи жиҳозлари ижара пунктларини ўз ичига олган кўп функцияли марказ ва бошқа муҳандислик-коммуникацион иншоотларининг қурилишини назарда тутади.
Юқоридаги мақсадлар учун 30 миллион еврога яқин маблағ йўналтирилган. Тоғ-чанғи курорти фаолияти учун 300 дан ортиқ ишчи ўринларини яратиш режалаштирилган.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тоғ-чанғи курорти қурилиш майдонини кўздан кечириш вақтида осма дор йўлларини яратиш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган Австриянинг Doppelmayer компанияси вакиллари курортнинг юқори чўққисигача чўзилган технологик йўл (2292 м)ни намойиш этишди. Икки канат йўлининг тест синовлари жорий йилнинг октябрь ойига мўлжалланган.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарининг қурилиш майдонига ташрифи давомида эксплуатацияга туширилиши кутилаётган илк қурилиш босқичи учун тезкор ечимларни талаб қилувчи муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025