Жаҳон | 20:02 / 01.08.2018
7662
1 дақиқада ўқилади

Америкадаги шаҳар полициясиз қолди

Фото: CC BY-SA 2.0 / Brian Carpani / Wichita PD

Массачусетс штатининг Блэндфорд шаҳридаги барча тўрт полициячи  истеъфога чиқди, деб хабар берди CBS Boston.

Полициячилар чидаб бўлмас иш шароитларига норозилик тарзида ишдан бўшашди. Айтишларича, улар шаҳар бўйлаб ўз автомашиналарида патрул  хизматини амалга оширишган, чунки хизмат машиналари яроқсиз бўлган. Бундан ташқари, улар яроқлилик муддати тугаган ўқ ўтказмайдиган зирҳли нимчалардан ҳам нолишган.

Офицерларнинг таъкидлашича, меҳнат шароитлари шунчалик ёмон бўлганки, уларнинг ишдан бўшашдан бошқа иложлари қолмаган.

Ҳозирча полицияга янги ходимлар олинмаган. Уларнинг вазифасини қисман штат полицияси ўз зиммасига олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид