Ўзбекистон | 13:10 / 01.08.2018
8881
2 дақиқада ўқилади

ХВЖ: «Ўзбекистон энергия ташувчилар нархини ошириши керак»

Фото: РБК

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертларининг фикрича, ҳукумат энергия ташувчиларга тарифлар ва нархларни харажатларни қоплаш даражасига яқинлаштириши керак.

Матнда айтилишича, давлат корхоналари мамлакат иқтисодиётининг негизи бўлиб қолмоқда, аммо ўз фаолиятига таҳдид солувчи турли муаммоларга дуч келмоқда.

Улардан бири шундаки, коммунал хизматлар кўрсатувчи ва энергия ташувчиларни ишлаб чиқарувчи давлат корхоналари фойдаланилаётган ресурсларга харажатларнинг ўсиши билан боғлиқ катта йўқотишларга дуч келмоқда, ҳамда давлат корхоналарининг бу ҳолати ўз фаолияти самарасиз амалиётлари туфайли янада чуқурлашяпти.

Шу билан бирга, коммунал хизматлар ва энергия ташувчиларнинг тартибга солинувчи нархлари ресурслар тақчиллиги келиб чиқишга кўрсатувчи нархлар бўйича сигнал функциясини бузади.

Нархларни ошириш орқали муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Ўтган йилдан бери аҳоли учун энергия ташувчилар нархи сезиларли даражада оширилди, бироқ нархлар ўсиши фақат компанияларга импорт қилинадиган хомашёга харажатларни қоплаш имконини берди.

«Харажатлар қопланишини таъминлайдиган тарифлар ва нархлар ўртасидаги фарқни тўғри баҳолаш учун, харажатлар ҳақидаги аниқроқ маълумотлар керак. Бу ва бошқа ноаниқликлар тарифларнинг босқичма-босқич оширилиши лозимлигини англатади», - дейилади хабарда. 

Мутахассисларнинг фикрича, тарифларнинг бундай босқичма-босқич ўсиши 2018-2019 йилларда қўшма инфляция кўрсаткичига тахминан 4 фоиз пунктини қўшади. 

Мавзуга оид