Савдо урушлари Ўзбекистон иқтисодиётига зиён етказиши мумкин
Экспортга чиқарилувчи асосий хом-ашё маҳсулотлари нархининг пасайиши, шунингдек, халқаро савдо муносабатларидаги танглик Ўзбекистон иқтисодиёти учун хавф туғдиради. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) баёнотида айтилган.
«Келгусида экспортга чиқарилувчи асосий хом-ашё маҳсулотлари (олтин, табиий газ, пахта) нархи ўсишига бўлган тенденция 2019 йилда тўхташи ва нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон савдо шериклари томонидан импортга бўлган талабнинг ўсиши пасайиши кутилмоқда; халқаро савдо муносабатларидаги кескинликнинг кучайиши ҳолатида салбий йўналишдаги жиддий хатарлар пайдо бўлиши мумкин», - дейилади ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи ортидан эълон қилинган баёнотида.
Сўнгги бир неча ой ичида АҚШнинг ЕИ ва Хитой билан савдо алоқалари кескин ёмонлашди. Ўзаро божлар муносабатларни янада кескинлаштириши, бу эса савдо урушига олиб келиши мумкин.
Бироқ, ХВЖ экспертларининг таъкидлашича, ташқи барқарорлик бўйича хатарлар паст даражада қолади, бунда «валюта захираларининг катта ҳажми ва ташқи қарздорликнинг ўртача даражасини инобатга олинган, бунинг устига, қарзларнинг аксарияти имтиёзли шартлар асосида олинган».
Валюта бозори ва савдони либераллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон чегараларининг очилиши натижасида, 2018 йилнинг биринчи ярмида экспорт ва импорт ўсиши миқдори прогноз кўрсаткичларини сезиларли даражада ортда қолдирди. Умуман олганда, миссия ташқи савдо ҳажмининг сезиларли даражада ошишига ишора қилмоқда, аммо хом-ашё товарлари нархининг ўсиши ва ташқи талабнинг кўпайиши пасаяди.
Мавзуга оид
11:28 / 20.11.2024
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024