Ўзбекистон | 22:44 / 02.08.2018
29613
1 дақиқада ўқилади

20 тонна шафтоли Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Челябинск вилоятига зараркунандалар аниқланган 20 тонна нектаринни олиб кириш тақиқланди. 

"Россельхознадзор"нинг Челябинск бўлими бошқармаси маълумотларига кўра, 20 тонна нектарин Россия вилоятига Ўзбекистондан бозорлар ва савдо тармоқларида сотиш учун йўлланган. 

Юқорида номи қайд этилган идора мутахассислари маҳсулотларга зарар етганини аниқлашган.

Манбада таъкидланишича, экспертлар мевалардан капалак қуртини топишган. Зараркунанданинг минтақа ҳудудида тарқалиши олдини олиш учун нектаринлар юкланган автомобиль Ўзбекистонга етказиб берувчига қайтарилди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид