Жаҳон | 11:34 / 02.08.2018
4078
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Африкадаги қўшинлари сонини кескин қисқартириши мумкин

Фото: REUTERS

АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги қитъадаги америкалик қўшинлар сонини жиддий қисқартиришни тавсия қилди. Бунда, биринчи навбатда, махсус топшириқли бўлинмалар назарда тутилган. Бу ҳақда CNN телеканали чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазирлигидаги учта манбага таяниб маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, бу тавсиялар АҚШ қуролли кучларининг штаблар бошлиқлари Қўмитасига кўриб чиқиш учун юборилган. Африка қўмондонлигидан билдиришларича, Африкадаги қўшинлар сонининг қисқариши президент Дональд Трамп маъмуриятининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги фаолликни камайтириш ҳисобидан Россия ва Хитойни тийиб туришга қаратилган мудофаа доктринасига мос тушади, дея аниқлик киритган 

АҚШнинг махсус топшириқли кучлари ҳозирги вақтда Африкадаги 10дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Сомали, Нигер ва Камерунда жойлаштирилган. Уларнинг асосий вазифаси Сомалида «Аш-Шабоб» каби террорчилик гуруҳларига қарши курашишдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид