Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Погба трансферига тайёрланмоқда
«Барселона» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба трансферига жиддий қизиқмоқда.
Tuttosport нашри хабарига кўра, клуб техник директори Эрик Абидаль Лос-Анжелесда футболчи билан учрашган, суҳбатда футболчининг Каталония клубига трансфери муҳокама қилинган.
Нашр хабарига кўра, «Барса» Абидални клубни француз футболчилари билан кучайтириши учун ёллаган. Погба айнан шундай футболчилардан бири экани айтилмоқда.
Бундан аввалроқ, Погбанинг агенти Мино Райола «Барселона» клуби вакиллари билан бўлган учрашувда, мижози жамоасини ўзгартиришга тайёр эканини айтган эди. Футболчининг манкунианликлар билан шартномаси муддати 2021 йилгача тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йили «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. Ўтган мавсумда у жамоасининг 37та ўйинида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 11 голга узатма берди.
Шу йил ёзида у Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026