Жаҳон | 17:39 / 02.08.2018
6664
1 дақиқада ўқилади

Хитой янги баёнот берди. АҚШ таҳдидларига жавоб қайтариш бўйича ҳаммаси тайёр

Фото: AFP / Johannes Eisele

Хитой ўз товарларига божни ошириш бўйича АҚШ таҳдидларига жавоб қайтаришга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» ХХР Тижорат вазирлиги баёнотига таянган ҳолда.

«АҚШнинг савдо урушини янада кучайтиришга доир таҳдидларига келсак, Хитой бунга бутунлай тайёр. Биз зарур қарши чораларни кўришга мажбур бўламиз», - дея маълум қилишган вазирликдан.

Шунингдек, вазирликда таъкидланишича, ХХР эркин савдо ва кўп томонлама савдо тизимини ҳимоя қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг янги савдо чекловларига жавоб қайтаришга тайёр экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид